Қизилқумда мумтоз наволар

Қизилқумнинг беадоқ  кенгликлари бўйлаб қиш этагида таралган мумтоз куй-қўшиқлар баҳорга ташна кўнгилларга ажиб ҳаётий завқ бағишлади.  Ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллигига бағишлаб “Фарҳод” Маданият саройида ўтказилган “Назм ва наво” мақом кечасида жонли ижрода янграган муродбахш тароналар миллий меросимизнинг бебаҳо гултожи аталмиш мақом ижрочилик санъатининг жозибадор қирраларини намоён этиб, мухлисларни яна бир бор ҳайратга солди.

02.03.2018 в 09:35 Салима ХОЛДОРОВА 1623 Концерты ДК "Фархад"